Жамият | 11:54 / 05.01.2016
18339
2 дақиқада ўқилади

Менделеев жадвалига тўртта янги унсур киритилди

Менделеевнинг даврий жадвали тўртта янги унсур билан тўлдирилди. Халқаро назарий ва амалий кимё иттифоқи (IUPAC) сайтида хабар қилинишича, янги унсурлар 113, 115, 117 ва 118-атом рақамлари остига жойлаштирилган.

Янги унсурларни олишдаги асосий қийинчилик шундан иборат эдики, улар енгилроқ моддаларнинг муқаддам номаълум изотопларига бўлиниб кетади. Барча янги элементлар сунъий равишда синтез қилингандир. Табиатда урандан оғирроқ (яъни атом рақами 92дан ортиқ бўлган) унсур мавжуд эмас. Атом рақамлари элемент атоми ядросидаги протонлар сонини акс эттиради.

RIKEN институти олимлари Менделеев жадвалининг “японий” номли 113-унсурининг кашфиётчилари деб тан олинди. 115, 117 ва 118-унсурлар Дубнадаги (Москва) Бирлашган ядровий тадқиқотлар институти, Ливермор миллий лабораторияси (Калифорния) ва Ок-Риж миллий лабораторияси (Теннесси) ходимларидан иборат бирлашган АҚШ-Россия илмий ходимлари гуруҳи томонидан очилди.

Янги элементларга вақтинчалик унунпентий (ununpentium — Uup), унунсептий (ununseptium — Uus) и унуноктий (ununoctium — Uuo) номлари берилди, беш ойдан сўнг даврий жадвалда уларнинг ҳақиқий исмлари ва 2 ҳарфли ифодалари пайдо бўлади.
2011 йилда Менделеев жадвалига икки янги элемент киритилган эди. Булар 114 ва 116-рақамли флеворий ва левирморийлардир.