Жамият | 09:54 / 11.01.2016
7733
2 дақиқада ўқилади

Японияда Вояга етганлар куни нишонланмоқда

Японияда ҳар йили январь ойининг иккинчи душанбасида анъанавий давлат байрами – Вояга етганлар куни ("Сэйдзин но Хи") кенг нишонланади.

Бу йилли байрам бугун, 11 январь куни нишонланмоқда. Минглаб 20 ёшни қарши олган қиз ва йигитлар эрта тонгдан миллий либосларга бурканган ҳолда яқин атрофдаги ибодатхоналарга йўл олиб, шу муносабат билан бўлиб ўтадиган оммавий сайлда иштирок этишади.

ТАСС хабарига кўра, бу куни ёш япон қизлари бугун ҳашаматли либослар ва соч турмаклари билан ҳам ўзаро беллашишади. Одатга кўра, байрамда қизлар енги ҳаттоки ерга қадар тушиб турувчи қишки киманоларда ташқарига чиқишлари шарт. Мазкур андаза "фурисодэ" номини олган.

Ранг-баранг киманолар сабабли январь байрамини экзотик капалаклар парвозига ҳам ўхшатишади. Йигитлар эса ушбу байрамга вазминлик билан ёндашишади ва оддийгина киманони кийиб, эгниларига махсус “хаори” енгсиз байрамона уст кимини ташлаб олишади.

 

Япон қонунчилигига биноан, эндиликда ушбу ёшлар қонун олдида тўлиқ жавобгар саналиб, сайловларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишади. Улар банк ва савдо шартномаларини тузиш, кўчмас мулк билан турли операцияларни амалга ошириш, алькогол ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритишади.
Мазкур байрам тўғрисидаги маълумотлар 714 йилги тарихий манбаларда ҳам келтириб ўтилган.