Иқтисодиёт | 15:27 / 11.01.2016
6494
1 дақиқада ўқилади

Россияда доллар ва евро курси бир неча ойлик максимумни янгилади

Доллар ва евро Москва биржасида Россия рублига нисбатан 2014 йил декабрь ойидан буён энг максимал кўрсаткични қайд этди.

«Интерфакс» берган маълумотга кўра, бугунга келиб 1 АҚШ доллари 76 рублни, евро эса 83 рублдан ошиқроқ қийматни ташкил қилмоқда. Бунга дунё бозорларида нефть нархи тушиб кетиши сабаб бўлган.

"Валюталар курсининг кескин ўсишига Россия даромадининг тахминан 50 фоизини ташкил қиладиган нефтнинг нархи тушиб кетишида", дейишмоқда мутахассислар.