Жаҳон | 09:00 / 17.01.2016
9525
1 дақиқада ўқилади

Даниядаги ҳайвонот боғида яна бир марта шер жасади омма олдида нимталанди

Даниядаги Оденсе ҳайвонот боғида омма олдида иккинчи шер жасади ёрилиб, унинг ички аъзолари препаратланди, деб хабар бермоқда TV 2 Fyn телеканали.

Таъкидланишича, ушбу жараённи сайёҳлар фарзандлари билан кузатишган ҳамда жараён интернет орқали трансляция қилинган.

Ҳайвонот боғи ходимларининг айтишича, шернинг препаратланишини кузатган болалар ҳеч ҳам қўрқишмаган ва болаларга хос тарзда кўп саволлар беришган.

2015 йил октябрда ушбу ҳайвонот боғида омма олдида биринчи шер препаратланганди: ҳайвонот боғида шерлар кўпайиб кетгани сабабли бир яшар шернинг ҳаётига дори воситасида чек қўйилган, сўнгра танаси музлатиб қўйилган. Шернинг препаратланиш жараёнида изоҳлар бериб борилган ва ташриф буюрувчиларда шернинг юраги ва бошқа аъзоларини кўриш имконияти бўлган.