Ўзбекистон | 16:14 / 23.11.2021
1997
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда МИБ томонидан қидирувда бўлган 328 нафар шахс топилгани маълум қилинди

Қашқадарёда Мажбурий ижро бюроси томонидан қидирувда бўлган 328 нафар шахс топилган. Яна 218 нафари қидирилмоқда. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармасининг Қидирув шўъбаси 10 ой мобайнида давлат ижрочилари томонидан қидирув эълон қилинган 328 нафар қарздорни топган. Улардан 588 миллион сўм пул маблағлари ундирилиб, қарздорликни тўламаган шахслар тегишли тартибда жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, қарздорларга тегишли қидирувдаги мол-мулкларнинг 286 таси топилиб, улардан 34 миллиард 502 миллион сўм пул маблағлари ундирилиши таъминланган.

Қайд этилишича, айни дамда МИБ вилоят бошқармаси томонидан 218 нафар қарздор шахс ва қарздорларга тегишли 78 та мол-мулк қидирилмоқда.

Тайёрлаган:  Ғайрат Йўлдошев

Мавзуга оид