Жамият | 16:26 / 21.01.2016
2285
1 дақиқада ўқилади

Paramount “Терминатор” сиквелини 2017 йил релизлари графигидан олиб ташлади

Paramount студияси “Терминатор” сиквелини 2017 йил релизлари графигидан олиб ташлади, деб хабар беради The Hollywood Reporter нашри. Фантастик фильм 2017 йил 19 майида прокатга чиқарилиши кутилаётган эди. Энди унинг ўрнини “Малибу қутқарувчилари” тўлиқ метражли анимацион фильми эгаллайди.

Франшизанинг ҳозирча охирги қисми бўлмиш “Терминатор: Генезис” кўпчиликка маъқул келмаган эди. Жаҳон прокатида у 440 млн доллар, Шимолий Америкада эса 89 млн доллар ишлаб топди. Бош ролларни Арнольд Шварценеггер, Эмилия Кларк, Жейсон Кларк ва Жай Кортни ижро этишган.