Жамият | 12:30 / 26.01.2016
6469
2 дақиқада ўқилади

Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллик юбилейи муносабати билан викторина ўтказилмоқда

Сўз мулкининг султони, улуғ шоир ва мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бой адабий меросини ўрганиш ва тарғиб этишни кенг йўлга қўйиш, ўқувчи-ёшлар қалби ва онгига Навоий асарларининг мазмун-моҳиятини, бадиий хусусиятини ва тарбиявий аҳамиятини чуқур сингдириш мақсадида шоир таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан Викторина ташкил этилмоқда.

Викторинада Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига ҳамда асарларига оид саволлар берилади ва унга ўқувчи-ёшлар (фойдаланувчи) Fikr.uz сайтининг тегишли блогида ёзма жавоб бериш(иқтибос қолдириш) орқали жавоб беришади.Ғолибларни баҳолаш механизми:

Викторинада 1-, 2- ва 3-ўрин ғолиблари саволларга вақт мезони бўйича тўлиқ тўғри жавоб қолдирилган изоҳлар асосида аниқланади. Агарда барча саволларга тўғри жавоб берган мухлислар сони бир қанча бўлса, энг биринчи бўлиб жавобларни йўллаган мухлис ғолиб деб топилади. Ғолиблар UZINFOCOM марказининг совғалари билан тақдирланишади.

Викторинада мактаб, касб-ҳунар коллежи ва лицей ўқувчилари иштирок этишлари мумкин. Ўтказиш вақти: 2016 йилнинг 25 январидан 8 февралгача. Ғолиблар 2016 йил 10 февраль куни Fikr.uz сайтида эълон қилинади.