Жамият | 08:18 / 27.01.2016
8805
1 дақиқада ўқилади

"Чўқинтирган ота" фильмида суратга тушган актёрлардан бири 94 ёшида вафот этди

Америкалик актёр, гангстерлар ҳаёти ҳақида ишланган "Чўқинтирган ота" фильмида Сальватор Тессио ролини ижро этиш орқали машҳурликка эришган Эйб Вигода 94 ёшида оламни тарк этди.

Бу ҳақда унинг қизи Кэрол Вигодага асосланиб, Ассошиэйтед Пресс нашри хабар тарқатган. Унинг айтишича, отаси охирги уйқусидан уйғонмаган.

"Отам ҳеч қачон бетоб бўлганини кўрмагандим", дейди Кэрол.

Қайд этилишича, у қизининг Нью-Жерсидаги уйида вафот этган.