Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Financial Times: Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки вакиллари Бокуга Озарбайжонга ёрдам бериш дастурини муҳокама қилгани келадилар
Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки вакиллари Бокуга Озарбайжонга миллий валютанинг қадрсизланиши ва нефт нархларининг кескин пасайиши билан боғлиқ бўлган 4 млрд долларлик шошилинч кредит бериш дастурини муҳокама қилгани келадилар. Бу ҳақда Financial Times газетаси хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бу кредит нефть нархи пасайиши туфайли кўрсатиладиган бир қатор молиявий кўмак бериш дастурларининг биринчиси бўлиши мумкин.
ХВЖ вакилининг айтишича, делегация мамлакат илтимосига кўра Бокуда 28 январдан 4 февралгача бўлади. Ташриф чоғида “техник кўмак” ва “молиявий эҳтиёжларни баҳолаш” муҳокама қилинади.
Жаҳон банки вакили Озарбайжон ҳукумати билан “маҳаллий валютага тушаётган босим ва нефть нархининг пастлиги билан боғлиқ” шошилинч ва узоқ муддатли чораларнинг муҳокама қилинишини маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, музокаралар ўзининг дастлабки босқичида турибди, эҳтимол Озарбайжон ҳукуматига ХВЖ томонидан кўмак керак бўлмаслиги ҳам мумкин.
Нашрнинг таъкидлашича, бошқа молиявий институтлар вакиллари, жумладан Европа реконструкция ва тараққиёт банки ва Осиё тараққиёт банки вакиллари ҳам кейинги бир неча кун давомида Бокуга келадилар.