Жамият | 09:44 / 31.01.2016
6065
2 дақиқада ўқилади

"Камолот шахмат тахтаси" Республика турнирининг Самарқанд шаҳар босқичи ўтказилди

"Камолот" ЁИҲ Самарқанд шаҳар Кенгаши томонидан шахмат-шашкага ихтисослашган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабида "Камолот шахмат тахтаси" Республика турнирининг Самарқанд шаҳар босқичи ўтказилди.

Икки кун давом этган мусобақада ўғил-қизлар 5 ёш тоифада ғолиблик учун дона сурдилар.

- Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда "Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури"га асосан ўтказилган мусобақадан асосий мақсад мамлакатимизда шахмат спорт турини янада кенгроқ тарғиб қилиш ва оммавийлаштириш, ўқувчи-ёшларнинг ўқишдан бўш вақтларини самарали ташкил этиш, қадимий ақл-идрок ўйини саналган шахмат саньатини умуммаънавиятимизнинг бир бўлаги сифатида эьзозлаш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг мантиқий тафаккур даражасини ўстиришдан иборат, - дейди "Камолот" ЁИҲ Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси Рахманов Жасур.- Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мусобақа иштирокчилари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мусобақанинг саралаш босқичларида 2000 нафардан ортиқ ёшларнинг иштирок этгани ушбу спорт турига қизиқадиган ёшларимиз сафи кенгайганидан далолат.

Мусобақа ғолиблари "Камолот" ЁИҲ Самарқанд шаҳар Кенгаши томонидан қитмматбаҳо совғалар ҳамда дипломлар билан тақдирланди.

Ғолиблар рўйхати билан танишинг:

8 ёшгача бўлган оғил-қизлар ўртасида 1-ўрин:

- Икромов Санжар - 34-умумтаьлим мактаби ўқувчиси;

- Ботирова Зураффо - 17-умумтаьлим мактаби ўқувчиси;

12 ёшгача бўлган оғил-қизлар ўртасида 1-ўрин:

- Тангиров Саид - 51-умумтаьлим мактаб оьќувчиси;

- Эшкобилова Нозима - 32-умумтаьлим мактаб ўқувчиси;

14 ёшгача бўлган оғил-қизлар ўртасида 1-ўрин:

- Ќосимов Али _12_-умумтаьлим мактаб оьќувчиси;

- Холиќулова Маржона 12-умумтаьлим мактаб ўқувчиси;

16 ёшгача бўлган оғил-қизлар ўртасида 1-ўрин:

- Галбен Виктор - 7-умумтаьлим мактаби ўқувчиси;

- Салимова Гулсанам - 41-умумтаьлим мактаби оьќувчиси;

19 ёшгача бўлган оғил-қизлар ўртасида 1-ўрин:

- Тагаев Парвиз - Самарқанд Озиқ-овқат касб-ҳунар коллежи;

- Рамазанова Юлдуз - Самарқанд Педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежи ўқувчиси;