Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ишга таклиф этади
Фото: Fotolia
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости хизматчилари учун бўш иш ўринлари танловини маълум қилади.
Чегара божхона пости ходимининг асосий вазифаси – республикамиз божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган фуқаролар, хорижликларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, уларнинг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказиш, қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида уларни текшириш, кўздан кечириш ва сўраб-суриштириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, божхона қонунлари бузилиши ҳолатлари аниқлашдан иборат.
Ишга кириш истагини билдирган номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
- ёши 28 дан ошмаган ўғил болалар;
- олий маълумотли (иқтисодий, молиявий, юридик, ахборот технологиялари, банк, солиқ ва божхона иши, хорижий тиллар бўйича мутахассислар)
- инглиз ва рус тилларини яхши ўзлаштирган (эркин сўзлаша оладиган);
- жисмонан соғлом (бўйи 170 см. ва ундан баланд);
- теран дунёқарашли, Ўзбекистон ва жаҳон тарихи ва адабиётини, жаҳон географиясини биладиган, дунёдаги сиёсий ва иқтисодий жараёнлардан бохабар;
- характер жиҳатан босиқ, юксак ахлоқ, одоб ва муомала маданиятини ўзига сингдира олган;
- ҳарбий хизматни ўтаган (ҳарбий кафедра, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви);
- Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка эга;
- ҳарбий хизматга, нормалаштирилмаган иш режимига руҳан ва жисмонан тайёр, келгусида республиканинг турли ҳудудларида хизматни давом эттириш эҳтимоли шартига тайёр бўлиш;
- божхона органи ҳамда божхона ходими деган номга доғ туширмаслик, хизматни виждонан ва ҳалол олиб бориш.
Юқоридаги талабларга жавоб берадиган ҳамда дастлабки индивидуал суҳбатда инглиз ва рус тилларини ўзлаштирганлик даражаси қониқарли деб топилган номзодлар қуйидаги кейинги танлов босқичларидан ўтказилади:
- умумий билимлари ва дунёқарашини текшириш мақсадида тест синови;
- жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида синов;
- ҳарбий-тиббий комиссиялари томонидан ўтказиладиган тиббий кўрик.
Мазкур талабларга жавоб берадиган ва божхона органлари хизматига кириш истагида бўлган номзодлар ҳар куни соат 9.00 дан 12.00 га қадар Давлат божхона қўмитаси (Тошкент шаҳри И.Каримов кўчаси 3-уй) Кадрлар бош бошқармасига (тел.: 1207600 / 2216, 2207, 2208) мурожаат қилишлари мумкин.
Дастлабки суҳбат танлови 2017 йил 1 декабрдан 2018 йил 1 февралга қадар ўтказилади.
Шунингдек, номзодлар қуйидаги манзиллар бўйича ҳам мурожаат қилишлари мумкин:
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Кадрлар бўлими (тел.: 1207676 / 3201, 3204, 3206).
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Кадрлар бўлими (тел.: 1208610 / 4040, 4041, 4042).
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси Кадрлар бўлими (тел.: 1208630 / 4116, 4118).
Олий ҳарбий божхона институти Кадрлар бўлими (тел.: 2455986, 2274656 / 4208, 4224).
Миллий кинология маркази Кадрлар бўлинмаси (тел.: 2588799)
Мавзуга оид
08:40
6 та постда транспорт текшируви синов тариқасида чегара қўшинларига берилди
19:55 / 25.12.2025
Қандай ҳолатда хориждан ҳаво тозалагич буюртма қилинганда божхонада қўшимча пул тўлашга тўғри келади?
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
15:02 / 23.12.2025