Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 17:30 / 13.02.2016
8320
1 дақиқада ўқилади
Telegram телефонни қулоқ яқинига олиб келиб овозли хабарларни эшитиш имконини яратди
Машҳур мессенжерлардан бири бўлган Telegram янги версиясида бир қатор ўзгаришлар тақдим этди. Энди овозли хабарларни эшитиш ва уларни ёзиш учун телефонни қулоққа яқин тутиш кифоя бўлади. Бундан ташқари овозли хабарларни иловадан чиққан ҳолатда ҳам эшитиш имкони киритилди.
Сирли чатда ҳаволаларни илова ичида кўра олиш, инлайн-бот ва бошқа янгиликлар пайдо бўлди. Шунингдек, маълум бир фойдаланувчиларга сизни гуруҳларга таклиф қилишни ман қилиш имкони қўшилди.