Жаҳон | 13:49 / 22.02.2016
2142
1 дақиқада ўқилади

Филиппиндаги карнавал вақтида граната портлади

Мотоцикл минган номаълум шахслар Филиппиннинг Эспаранса шаҳрида ўтаётган карнавал пайтида одамлар тўпланиб турган ҳудудга гранаталар ташлашган.

"Воқеа натижасида олти ёшли бола вафот этган ва 38 киши жароҳатланган", хабар беради РИА "Новости".

Жабр кўрганлардан бирининг аҳволи оғирлиги айтилган.

Полиция фожиа сабабларини ўрганмоқда.

2015 йилнинг февраль ойида Гаити пойтахти Порт-о-Пренсда карнавал иштирокчилари бўлган платформа электротармоғининг бузилиши натижасида 18 киши ҳалок бўлган эди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров