Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳамма учун 4G: Beeline Uzbekistan бутун Ўзбекистон бўйлаб тармоқ қамровини кенгайтиради
Жорий йилда Beeline Uzbekistan 1761 та база станциясини муваффақиятли ишга тушириб, республика бўйлаб 142 туман ва 61 шаҳарда алоқани яхшилади. Digital-оператор Ўзбекистондаги телекоммуникация соҳасининг йирик хорижий инвесторлари ва солиқ тўловчиларидан бири, бош қароргоҳи Амстердамда жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
Digital-оператор томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилган кенг кўламли модернизация жараёнида компания 2G ва 3G база станцияларини тўртинчи авлод тармоқ даражасигача янгилаш, 4G тармоғининг қамров ҳудуди ва сиғимини кенгайтиришга эътибор қаратди.
Шунингдек, ушбу комплекс ёндашув транспорт тармоғини модернизация қилиш, мавжудларини янгилаш ва қўшимча 530 оралиқ радиореле линияларини қуриш ҳамда магистрал-оптик алоқа линиясининг ўтказиш қобилиятини оширишни ўз ичига олди. Натижада 2023 йил декабрь ойининг ҳолатига кўра, Beeline Uzbekistan база станцияларининг умумий сони 15 900 дан ошди, LTE тармоғининг қамрови эса 85% ни ташкил этди.
Қолаверса, янги база станциялари нафақат йирик туманлар ва аҳоли зич жойлашган шаҳарларда, балки чекка аҳоли пунктларида ҳам ўрнатилиб, ишга туширилди. Жумладан, Қашқадарё вилоятида илк бор 70 дан ортиқ аҳоли пунктлари 4G тармоғи билан таъминланган бўлса, Сурхондарё вилоятининг 15 та кичик қишлоқларида ҳам тўртинчи авлод алоқаси илк бор пайдо бўлди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг ёзида digital-оператор Навоий ва Фарғона вилоятларидаги олис, аҳоли сони кам бўлган ва аввал алоқа мавжуд бўлмаган қишлоқларни LTE тармоғи билан таъминлади.
Бундан ташқари, бешта янги база станциясининг ишга туширилиши натижасида 4G тармоғи Самарқанд вилоятининг олис ва бориш қийин бўлган тоғли аҳоли пунктларига кенгайтирилди. Бундан ташқари, Жиззах ва Тошкент вилоятларида темир йўллар бўйини 4G тармоғи билан қамраб олиш сифатини ошириш мақсадида 8 та база станцияси ишга туширилди, улардан иккитаси қуёш панелларида тўлиқ автоном электр таъминоти тизимига эга.
4G тармоғи биринчи марта ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам пайдо бўлди. Қозоғистон билан чегарадош Нукус шаҳридан 430 км узоқликда янги база станцияси қурилди. Бу ерда ҳар куни юзлаб оғир юк ва йўловчи ташувчи автомашиналар “Даут-Ата”-”Тажен” божхона постидан ўтади. Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани Бешкўпир қишлоғида ва Беруний тумани Абай қишлоғида илк бор Beeline’дан LTE пайдо бўлди. Қумшунгул қишлоғида «сайтшеринг» технологияси асосида Beeline 4G/LTE база станцияси биринчи марта пайдо бўлди. Бу Нукус ва Чимбойни боғловчи 4Р-176 автомобиль йўлининг муҳим қисмидир.
Йирик шаҳарларда аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар ва аҳоли дам олиш ҳамда ҳордиқ чиқариш жойларига алоҳида эътибор қаратилиб, мобил интернет тезлигини ошириш, қамров ҳудудини кенгайтириш ва тармоқ сиғимини ошириш бўйича ҳам ишлар амалга оширилди. Жумладан, пойтахтда модернизация лойиҳаси йирик бозорлар ва савдо марказларига туташ ҳудудлардаги база станцияларини қамраб олди ва қўшимча равишда бир қатор савдо марказлари бинолари ичида юқори сифатли 4G қамровини таъминлади.
Самарқанд шаҳридаги энг йирик Family Park савдо мажмуаси 4G тармоғи билан таъминланди. Бу рақамли оператор томонидан инновацион ечим – бино ичида кенг полосали мобил алоқани тақдим этувчи Lamp Site қурилмасини ўрнатиш туфайли амалга ошди. Бундан ташқари, Самарқанд туристик маркази (Silk Road Samarkand) ҳудудида портатив 4G Small Sell база станцияси ишга туширилди. Натижада «Боқий шаҳар» этнографик боғи сифатли хизматлар билан таъминланди ва обиданинг асл қиёфаси сақлаб қолинди.
Қурилмалар янгиланиши узатиладиган интернет-трафик ҳажмини оширишга имкон яратди ва мобил интернетни кўпроқ фойдаланувчилар учун мавжуд қилиб берди. Жумладан, 2023 йил ноябрь ойи охирида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4G дан фойдаланувчи мижозлар сони 11% га, интернетдан фойдаланувчилар эса 7% га ошган. Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида ҳосил бўлган интернет-трафик ҳажми 2022 йилнинг шу давридаги интернет-трафик ҳажмига нисбатан 54% га ошди.
Бутун мамлакат бўйлаб тармоқни модернизация қилиш бўйича ишлардан ташқари, қисқа муддат ичида, атиги 3 ҳафтада Beeline Uzbekistan VoLTE (Voice over LTE) ва ViLTE (Video over LTE) хизматларини жорий этиш бўйича кенг кўламли лойиҳани ишга туширди. Лойиҳа 19 октябр куни Навоий вилоятида бошланиб, босқичма-босқич барча ҳудудларни қамраб олди. Натижада, 9 ноябрь куни бутун Ўзбекистон бўйлаб Beeline Uzbekistan LTE тармоғида янги овозли алоқа стандарти мавжуд бўлди. Бир лаҳзада уланиш имконияти, юқори сифатли овоз узатиш хусусияти туфайли кристалли тиниқ овоз ва паст фон шовқини янги хизматнинг асосий афзалликларига айланди.
2023 йилнинг яна бир муҳим техник лойиҳаси Тошкент метрополитенида Beeline Uzbekistan тармоғининг ишга туширилиши бўлди. Digital-оператор хизматлари ҳатто ер остида, пойтахтнинг барча метро бекатларида мавжуд бўлди.
«Бу йил биз тармоқни ривожлантириш йўлида яна бир муҳим қадам ташладик. Аксарияти юқори интернет тезлигига эга 4G стандартини қўллаб-қувватлайдиган янги база станцияларининг ишга туширилиши, шунингдек, аввал ўрнатилган қурилмаларнинг модернизация қилиниши мижозларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш имконини берди. Beeline Uzbekistan аҳоли эҳтиёжларини ҳисобга олиб ва глобал тенденцияларга эътибор қаратиб, мамлакатни рақамлаштиришга ҳисса қўшган ҳолда digital-технологияларни фаол жорий этишда давом этмоқда», — дея сарҳисоб қилди Beeline Uzbekistan техник директори Маҳмуджон Нодиров.
Beeline Uzbekistan база станциялари ўрнатилган манзилларнинг батафсил рўйхати билан компания сайтида танишиш мумкин.
***
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan
Реклама
Мавзуга оид
11:00 / 16.09.2025
Beeline Uzbekistan Ookla томонидан мобил қурилмадан видео томоша қилиш бўйича энг яхши оператор деб тан олинди
11:00 / 10.09.2025
Beeline Uzbekistan Opensignal томонидан мамлакатнинг энг тезкор мобил интернети ва энг барқарор тармоғи деб топилди
15:00 / 12.08.2025
Beeline Uzbekistan сунъий интеллект хизматлари учун чексиз интернетли биринчи тарифни тақдим этди
17:00 / 17.07.2025