Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги мактабга болаларни жойлаштириш тартиби қандай бўлади?
Бугун, 19 июнь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбир давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-қарорида Тошкентдаги 81та мактабда 1-синфга қабул учун тажриба сифатида пулли қабулни кўзда тутувчи янги тизим жорий қилингани муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, қарорнинг асосий мақсади пул ишлаш эмас, балки микроҳудуддаги болаларни яқин атрофдаги мактабларга қамраб олишдир.
«Тошкентдаги 26 фоиз мактабда шаҳардаги жами ўқувчиларнинг 43 фоизи таҳсил олади. Шунга кўра, Тошкентдаги 309та мактабдан 81тасида 1-синфга қабул учун тажриба сифатида янги тизим жорий қилинмоқда. Ўша мактабларда айни чоғда ўқиб бўлмаяпти, 3та сменагача ташкил этилган. 1та синфда эса 50 нафаргача ўқувчи бор», — дейди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.
Вазирнинг айтишича, 81та мактабнинг тўлиқ қувватдан ортиқ фаолият юритиши ўша таълим муассасаларида билим олиш сифати яхши эканини билдирмайди. Аммо бу ҳолатга олиб келган сабаблар ҳам матбуот анжуманида айтилмади.
«Масала таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларда ҳам эмас. Шунчаки, автомобилнинг чиройли рақамига маҳлиё бўлгандек, ота-оналар фарзандини муайян мактабларга юборишни афзал билади», — дея қўшимча қилган вазир.
Матбуот анжуманида билдирилишича, эндиликда Тошкентнинг 81та мактабида жорий этилаётган янги тизимга мувофиқ, 1-синфга қабул пайти мактаб жойлашган микроҳудуд аҳолиси, хусусан болалари устунликка эга бўлади. Ундан ортиб қолган бўш ўринга даъво қилган болаларнинг ота-онаси белгиланган тўловни амалга ошириш орқали мактабга боради.
Шунга қарамай, белгиланган сумма 2019/20 ўқув йилида 1-синф учун қабул пайти жорий этилмаслиги билдирилди.
«Бизнинг вазирликка бу тизимга ўзгартиришлар киритиш, рўйхатга янги мактабларни қўшиш ёки камайтириш бўйича, умуман бу тизимни ўзгартириш учун ваколатлар берилган. Шунинг учун, вазирлик сифатида биз яна ўзгаришлар қилишимиз ва керакли механизмларни жорий қилишимиз мумкин », — дейди Шерзод Шерматов.
Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлмаган, аммо оиласи билан Тошкент шаҳрида яшаётган болалар эса рўйхат бўйича 228та (қолган 74 фоиз) мактабда таҳсил олиш имкониятига эга.
Болаларни давлат мактабларига қабул қилишда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилинган махсус онлайн платформа ишлаб чиқилади. Платформада умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудуддаги кўп қаватли уй ва кўча номлари, мактаб ёшидаги болалар сони, 1-синфга қабул режаси, қабул қилинган болалар сони ва бўш ўринларнинг мавжудлиги кўрсатилади.
Бундан ташқари, микроҳудудлар бўйича мактабга жойлашиш учун йўлланмани ҳудудий Давлат хизматлари агентлигидан ҳам олиш мумкин.
Ариза берувчилар давлат мактабларига йўлланма билан мурожаат қилади. Йўлланма олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида (йўлланма билан бирга) умумтаълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни топширади:
- боланинг соғлиги тўғрисида тиббий маълумотнома;
- боланинг 3,5х4,5 см. ўлчамли 4 дона рангли фотосурати;
- ота-она паспорт нусхаси;
- боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси.
Мавзуга оид
12:35 / 20.12.2025
Тошкент бош режасини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда – қурилиш вазири
19:10 / 18.12.2025
ЎзМУ қошида Назарий физика институти ташкил этилади
13:59 / 18.12.2025
Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади
12:53 / 18.12.2025