Жаҳон | 18:59 / 08.04.2016
2089
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони ва Миср Қизил денгиз устида кўприк қуради

Миср ва Саудия Арабистони Қизил денгизда кўприк қурмоқчи. Бу ҳақда РИА «Новости» Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Ас Сауднинг сўзларига асосланиб хабар берган.

Икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик тўғрисида жами 15та битим имзоланди.

У кўприк икки мамлакатни боғлашини ҳамда Миср ва Саудия Арабистонининг ҳамкорликдаги лойиҳаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этишини билдирди.

Ўз ўрнида Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас Сисий кўприкни Саудия қироли Салмон шарафига номлашни таклиф қилган.