Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзордаги подстанцияда электр таъминотидаги ортиқча юкланиш оқибатида ёнғин юз берди
20 июль куни соат тахминан 18:02да Чилонзор туманида, «Алгоритм» заводининг орқа томонида жойлашган электр подстанциясида ёнғин чиқди.
«2019 йилнинг 20 июль куни соат 18:02да, Чилонзор тумани, Дийдор кўчаси 71-уйда, «Алгоритм» заводининг орқа томонида жойлашган (110/10 кВ) «Алгоритм» электр подстанцияси ҳудудидаги (16000 кВт) трансформатор мойи ёнган.
Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 18:04да етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 18:32да ўчирилган. Ёнғин жойига 4та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин электр таъминотида ортиқча юкланиш оқибатида содир бўлган деб, тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда», дейиладиЎзбекистон Республикаси ФВВ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарида.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати шаҳар Электр тармоқлари корхонасига асосланиб ёнғин оқибатида Алгоритм-30 ва 31-даҳаларида электр таъминотида узилиш юз бергани ҳақида маълум қилди.
«Тошкент шаҳар Электр тармоқлари корхонасининг хабарига кўра, Чилонзор тумани, «Алгоритм» подстанциясида юқори кучланишли трансформаторнинг шикастланиш оқибатида «Алгоритм» 30-31-даҳаларида электр энергиясида вақтинча узилиш бўлган.
Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлиб, соат 24:00да электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланади.
Юзага келган ноқулайлик учун мазкур даҳаларда яшовчи ҳамшаҳарларимиздан узр сўраймиз», дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
09:34 / 13.01.2026
Мирзо Улуғбек туманида автобус саройида ёнғин содир бўлди
16:03 / 10.01.2026
Швейцария Кран-Монтанеда ёнғин қурбонлари хотирасини ёд этди
10:01 / 06.01.2026
Tashkent City ҳудудида контейнер ёниб кетди
15:42 / 05.01.2026