Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: 2050 йилга бориб Ер аҳолиси сони 9,8 миллиарддан ошади
Фото: AP
Ер аҳолиси сони умумий туғилиш даражасининг пасайишига қарамай, 2050 йилга бориб дунё аҳолиси сони - ҳозирги 7,6 миллиард кишидан 9,8 миллиардга, 2100 йилда эса 11,2 миллиардга кўпаяди. Бу ҳақда БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти ҳисоботида маълум қилинди.
Тадқиқотга кўра, аҳоли сонининг ўсиши асосан 47 энг кам ривожланган мамлакатлар ҳисобига тўғри келади, у ерларда туғилиш даражаси бир аёлга 4,3 болани ташкил қилади. Бу давлатларнинг ҳозирда 1 миллиардни ташкил қилувчи аҳолисининг умумий сони 2050 йилга бориб 1,9 миллиардга етади. 26 Африка мамлакатининг шу даврдаги аҳолиси ҳам икки баробарга кўпаяди, дейилади ҳисоботда.
"Умумий туғилиш даражасининг пасайишда давом этишига қарамай, ҳозирги йилига 83 миллион кишига ошиб борувчи тенденция сақланиб қолиниши кутилмоқда", - дея тахмин қилишди ҳисобот муаллифлари. Улар умумий туғилиш даражасининг пасайишини Ер аҳолисининг қариши билан боғлашмоқда. Прогнозларга кўра, 2100 йилга бориб 60 ёшдан катта кишилар сони уч баробарга ошади ва 3,1 миллиардни ташкил қилади. БМТ маълумотларига кўра, 2010-2015 йилларда Ер аҳолисининг 46 фоизи яшовчи 83 мамлакатда туғилиш даражаси керагидан паст кўрсаткичларни қайд этган.
Мавзуга оид
22:38 / 20.01.2026
Исроил БМТ Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги қароргоҳини бузиб ташлади
15:27 / 14.01.2026
БМТ: 2025 йил Украинада тинч аҳоли учун энг қонли йил бўлди
23:29 / 08.01.2026
АҚШ БМТ Яшил иқлим фондидан чиқди
14:14 / 08.01.2026