Жамият | 13:16 / 06.09.2025
8232
1 дақиқада ўқилади

Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади

Хусусан, ФҲДЁ органида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижалари, мудофаа бўлимларида ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи ўзгарганлиги ҳақидаги ҳужжат сўралмайди, бу маълумотлар ахборот тизимлари орқали онлайн олинади.

Фото: Fotolia

Президент Шавкат Мирзиёев адлия тизимида давлат хизматларини кенгайтириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

Тақдимотда давлат хизматларини янада кўпайтириш ва осонлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Режага кўра, келгуси уч йилда давлат хизматлари 900 тага етказилади. Йилига 80 та хизмат “3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилади. Аҳоли гавжум жойлар ва олис маҳаллаларда 1 минг 100 та интерактив киоск ўрнатилади.

Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади. Хусусан, ФҲДЁ органида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижалари, мудофаа бўлимларида ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи ўзгарганлиги ҳақидаги ҳужжат сўралмайди, бу маълумотлар ахборот тизимлари орқали онлайн олинади.

Бугунги кунда нотариуслар одамларга 80 дан ортиқ турдаги хизмат кўрсатяпти. Лекин онлайн хизматлар улуши жуда кам – 11 фоиз.

Давлат раҳбари рақамлаштириш орқали фуқароларга қулайликларни ошириш зарурлигини таъкидлади. 2025-2027 йилларда босқичма-босқич 20 та нотариал ҳаракат онлайн расмийлаштиришга ўтказилиши белгиланди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид