Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилда миллий ҳисобларнинг янги тизимини жорий этиш бошланади
Фото: Shutterstock
У макроиқтисодий кўрсаткичлар қамровининг тўлиқлигини ва ЯИМни якуний истеъмол усулида ҳисоблаш методологиясини такомиллаштиришни таъминлайди, деб ёзмоқда Norma.
Давстатқўм “Миллий ҳисоблар тизими-2008” қўлланмаси асосида макроиқтисодий ҳисоб-китоблар методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб бормоқда. Макроиқтисодий статистиканинг халқаро стандартларини жорий этиш ва миллий ҳисоблар статистикасини такомиллаштириш масалалари бўйича ХВЖ, ОТБ, Жаҳон банки, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ва МДҲ Статистика қўмитаси билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.
2020 йил 1 январдан бошлаб миллий ҳисобларнинг замонавий тизимини босқичма-босқич жорий этиш бошланади. Амалда рўёбга чиқариш учта асосий йўналишда мужассамланади:
• иқтисодий статистикани, шу жумладан миллий ҳисоблар статистикасини такомиллаштириш;
• давлат молияси статистикасини такомиллаштириш ва бюджет маълумотларининг очиқлигини ошириш;
• ташқи сектор статистикасини ва пул-кредит статистикасини такомиллаштириш.
Давстатқўм ва Молия вазирлигига иқтисодий статистикани, жумладан, миллий ҳисоблар статистикасини тузиш учун ахборот ресурсларини шакллантириш масалаларида манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва республикада макроиқтисодий статистика масалаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш топширилди.
Ҳужжат 20.08.2019 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
11:30 / 04.12.2025
Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари
09:59 / 04.12.2025
Навоий вилояти аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
10:06 / 03.12.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилаётган давлатлар маълум қилинди
14:35 / 02.12.2025