Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди
Пайшанба куни республиканинг барча ҳудудларида ҳарорат пасайиши кузатилади. Ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат +30...+35 даража атрофида бўлади.
Фото: Kun.uz
Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига жанубдан яна қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келади.
23-25 июн кунлари ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +38...+41, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +42...+44 даражагача кўтарилади.
Бу кунларда республика бўйича асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва Навоий вилояти шимолида 24-25 июн кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 25 июнда ҳарорат +26...+31 даражагача пасаяди.
Пайшанба куни республиканинг барча ҳудудларида ҳароратнинг пасайиши кузатилади. Ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат +30...+35 даража атрофида бўлади.
Жума куни ҳарорат бироз кўтарилади ва +33...+36, баъзи жойларда +38 даражани ташкил этади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 25-26 июнда айрим жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
23 июнда Фарғона водийсининг айрим тоғли ҳудудларида, 26 июнда республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Тошкентда асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
23-25 июн кунлари ҳарорат асосан кундузи +38...+41 даража бўлади, 26 июнда +31...+33 даражагача пасаяди, 27 июнда +34...+36 даража бўлади.