Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ҳайп учун қилдим” — Автосалон раҳбари синов мақсадида ходимларининг устига машина ҳайдади
У гўёки шу йўл билан ходимларининг раҳбарига нисбатан “ишончи”ни синамоқчи бўлган: уларни бирма-бир турғизиб қўйиб, ўзи уларнинг устига машина ҳайдаб борган ва яқин масофа қолганда тўхтаган, бу орада камида битта ишчини уриб кетган ҳам. Пойтахт ЙҲХБ ҳуқуқбузарнинг машинасини жарима майдонига қўйиб, ҳайдовчига чора кўрди.
Фото: Видеодан кадр
Тошкентда автосалон раҳбари ходимларининг “ишончи”ни текшириш учун хавфли синов ўтказди. У ўзи машина бошқарган ҳолда, йўлига ходимларини жонли тўсиқ қилиб қўйган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кўринишича, ходимлар ўз директорига ишонишини айтган ҳолда бирма-бир йўл устида турган. Раҳбар эса машинани яхшигина тезликда бошқариб келиб, ходимнинг олдида тормозлаган. У ҳатто ходимлардан бирини уриб ҳам юборган.
Видеога Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эътибор қаратиб, автосалон раҳбари бошқарган машинани жарима майдонига қўйди. Ҳайдовчининг ўзи бир нечта қоидабузарлиги учун жаримага тортилди.
“Таклиф ва талаблар бўйича олинган видео эди. Бу нарсани ҳеч кимга маслаҳат бермайман. Асосан, Instagram'да ҳайп қилиш учун эди, тўғриси”, – деган ҳуқуқбузар бошқа бунақа қилмасликка ваъда берди.
Мавзуга оид
11:57 / 09.01.2026
Тошкентда таксичилардан пул ундирган гуруҳ қўлга олинди
18:56 / 02.01.2026
Instagram раҳбари: интернетдаги сурат ва видеоларга энди сўзсиз ишониб бўлмайди
19:11 / 16.12.2025
Yandex Go ҳайдовчиларининг бойкотга чорловлари муваффақиятсиз бўлди
12:56 / 01.12.2025