Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб юборди
Қоидабузар қўлга олинган.
Андижон вилояти Хонобод шаҳрида «Спарк» машинаси кўчада хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходимини уриб юборган. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамситдиновнинг маълум қилишича, ҳодиса 2023 йил 28 декабр куни содир бўлган.
Тез ҳаракатланиб борган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб бир вақтнинг ўзида тўхтаб турган машина ва унинг ёнида бўлган ЙПХ ходими ҳамда ҳайдовчини уриб юборган.
Оқибатда ЙПХ ходими ва унинг ёнида бўлган бошқа ҳайдовчи тан жароҳатлари олишган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:37 / 13.12.2025
Андижонда 80та янги авлод электробуслари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади
14:39 / 09.12.2025
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
08:30 / 07.12.2025
Сомсахоналарда рейд, инверсиянинг тугаши ва мундиалдаги рақиблар — ҳафта дайжести
19:38 / 04.12.2025