«Ўтган сайловларда берилган тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга киритиш керак» – Шавкат Мирзиёев президентлик сайловлари ҳақида гапирди
Президент парламентга мурожаатида 2021 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари ҳақида гапириб, Марказий сайлов комиссиясига қатор топшириқлар берди.
«2021 йилда давлатимиз ва халқимиз ҳаётида яна бир катта сиёсий воқеа – Президентлик сайлови бўлиб ўтади.
Марказий сайлов комиссияси бўлажак сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиши лозим.
Биринчи навбатда, сайлов комиссиялари аъзоларини сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича тизимли ўқитиш керак.
Ўтган сайловларда халқаро кузатувчилар томонидан берилган мақбул тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш ишларини давом эттирамиз.
Бу муҳим сиёсий кампания янги Ўзбекистон шароитида сайловчиларимиз, барча фуқароларимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, дунёқараши, гражданлик позицияси юксалиб бораётганини яна бир бор намоён этади, деб ишонаман», – дея президент Мирзиёев сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
19:45 / 06.02.2024
Электромобил тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди
19:10 / 22.01.2024
Президентга спортдаги натижалар ва режалар бўйича ахборот берилди
19:05 / 22.01.2024
«Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» ташкил этилади
09:47 / 19.01.2024