Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР Жанубий Корея билан чегарада ўнта қўриқлаш пунктини портлатиб юборди
Шимолий Корея ҳукумати минтақадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича Кореялараро битим доирасида Жанубий Корея билан чегарадаги қуролсизлантирилган ҳудудда ўнта қўриқлаш пунктини йўқ қилиб ташлади. Бу ҳақда «Рёнхап» Жанубий Корея мудофаа маҳкамасига асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, КХДР Жанубий Кореяни хабардор қилганидан сўнг, қўриқлаш пунктларини портлатиб юборган.
Шунингдек, хабар қилинишича, томонлар «тарихий қадрият»га эга бўлган биттадан қўриқлаш постини сақлаб қолиш тўғрисида келишиб олдилар.
Жанубий Корея ҳарбийлари ўз томонидан ўнта қўриқлаш пунктини портлатишга ваъда қилди. Кутилишича, улар буни кейинроқ қилишади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Сеулдан совға сифатида олинган 200 тонна мандаринни аҳолига тарқатиш ҳақида буюрганди.
Мавзуга оид
23:02 / 13.01.2026
Прокурорлар Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн учун ўлим жазосини сўради
16:33 / 06.01.2026
«Расм сифати яхши, тўғрими?» — Ли Хитой билан муносабатларни тиклашга уринмоқда
11:34 / 29.12.2025
КХДР Сариқ денгиз йўналишида икки қанотли ракета синовини ўтказди
21:21 / 26.12.2025