Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
WooHoo номли ресторанда таомларни одамлар тайёрлайди, аммо қолган барча ишлар, хизмат кўрсатиш ва меню Chef Aiman тил модели томонидан ишлаб чиқилади.
Фото: Reuters
Сентябр ойида Дубайдаги Бурж-Халифа осмонўпар биноси олдида менюси сунъий интеллект томонидан тақдим этиладиган ресторан очилади, деб ёзмоқда Reuters.
WooHoo номли умумий овқатланиш муассасаси ўзини «келажак ресторани» сифатида тақдим этмоқда. Аввалига у ердаги таомларни одамлар тайёрлайди, аммо қолган барча ишлар, муҳит, хизмат кўрсатиш ва меню Chef Aiman тил модели томонидан ишлаб чиқилади. Нейротармоқ менюни яратиш учун минглаб рецептлар, гастрономик тадқиқотлар ва маҳсулотлар таркибини ўрганган ҳамда таҳлил қилиб чиққан.
Сунъий интеллект таомни татиб кўра олмайди, аммо у ошхонани таркибий қисмларга ажратишга, маҳсулотларнинг кислоталилигини ҳисобга олишга, уларни ноодатий лаззат уйғунликларида бирлаштиришга ва бошқа кўплаб вазифаларга қодир. Chef Aiman томонидан яратилган прототиплар дубайлик машҳур ошпаз Рейф Отман раҳбарлигида таъмини баҳоловчи ва уларга тузатиш кирувчи инсонлар томонидан такомиллаштирилади.
Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, тил моделини пазандалик соҳасига жорий этиш ошпазларга ёрдам бериш, креативликни ривожлантириш мақсадида амалга оширилади — бу инсонларни соҳадан сиқиб чиқаришга қаратилмаган. Chef Aiman, шунингдек, ресторанларда тез-тез ташлаб юбориладиган маҳсулотлардан яна фойдаланиш мумкин бўлган рецептларни ишлаб чиқади. Бу умумий овқатланиш муассасаларининг янада экологиклигини таъминлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
13:12 / 03.01.2026
«Беш миллион сунъий интеллект етакчилари»: энг яхши мактаблар электромобил олади
18:56 / 02.01.2026
Instagram раҳбари: интернетдаги сурат ва видеоларга энди сўзсиз ишониб бўлмайди
12:03 / 31.12.2025
Тиббиётда 20 та сунъий интеллект лойиҳаси ишга туширилади
20:18 / 26.12.2025