Ўзбекистон | 10:48 / 26.12.2018
4909
2 дақиқада ўқилади

Аҳолини иш билан таъминлашда хусусий ташкилотларнинг роли оширилади

Фото: Fotolia

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатда 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури ҳам бор.

Дастурга кўра, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги (янги таҳрирда) қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ–3856-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга доир “Йўл харитаси”нинг 2-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

аҳолини иш билан таъминлашни ташкиллаштиришнинг замонавий самарали шакллари;

аҳолини иш билан таъминлашда хусусий ташкилотларнинг ролини ошириш;

жамоат ишлари, ташқи меҳнат миграциясини ташкил этиш масалалари.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2019 йил март. Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2019 йил апрель.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид