Ўзбекистон | 10:13 / 20.03.2019
11697
7 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими асосий вазифалари белгиланди

Фото: AFP

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг функционал таркибий бўлими ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда кадрларни сифатли танлаш ва жой-жойига қўйишни ташкил этиш, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлашни таъминлайди.

Бўлим ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош вазирига бўйсунади, айни вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.

Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириғига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбар ходимларини тасдиқланган номенклатурага мувофиқ лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш масалалари тўғрисида ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

б) Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларини талаб этилган мутахассислик, малака ва иш тажрибасига эга бўлган масъул ҳамда техник ходимлар билан ўз вақтида ва сифатли тўлдириш, шунингдек, ушбу мувофиқ схема бўйича улар билан алоҳида суҳбатлашиш ва уларни аттестациядан ўтказиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари масъул ходимлари лавозимларига кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш, мувофиқ схема бўйича унинг таркибини мунтазам равишда янгилаб бориш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари лавозимларига кадрлар захираси билан ишлаш мониторингини олиб бориш;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг касбий савияси ва малакасини ошириш, шунингдек, уларни қайта тайёрлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ва техник ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг касбий савияси ҳамда ишчанлик малакасини баҳолаш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва марказий аппаратлари мутахассисларининг сифатли таркибини таҳлил қилиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида Ўзбекистон Республикаси президенти номенклатурасига кирадиган ёки Ўзбекистон Республикаси президенти ёхуд Ўзбекистон Республикаси президентининг маслаҳатчилари билан белгиланган тартибда келишиладиган лавозимлар бўйича вакант лавозимларни таҳлил қилиш;

в) Вазирлар Маҳкамаси аппарати шахсий таркибининг ҳисобини юритиш, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларини ҳисобга олиш ҳужжатларини мунтазам янгилаб бориш ва тўлдириш, Ўзбекистон Республикасининг бош вазири, унинг ўринбосарлари, ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ва унинг ўринбосарларини кадрлар масалалари бўйича зарур ахборот ҳамда маълумотлар билан таъминлаш.

Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ходимларни танлаш, келишиш, ўрганиш ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига тасдиқлаш учун киритишда ишга қабул қилинадиган янги ходимлар бўйича тегишли ҳужжатлар тайёрланиши ва расмийлаштирилишини ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари марказий аппаратлари масъул ходимларининг сифат таркиби таҳлил этилишини ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида Ўзбекистон Республикаси президенти номенклатурасига кирадиган ёки Ўзбекистон Республикаси президенти ёхуд Ўзбекистон Республикаси президентининг маслаҳатчилари билан белгиланган тартибда келишиладиган вакант лавозимлар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикасининг бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ва унинг ўринбосарларига Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлик лавозимлари ва мутахассислари лавозимлари учун кадрлар захирасига киритилган номзодлар бўйича амалга оширилаётган ишлар мониторинги натижалари тўғрисида ахборот киритади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлик лавозимлари ва мутахассислари лавозимлари учун кадрлар захирасига киритилган номзодларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировка ўташини ташкил этади;

кадрларни тегишли лавозимларга тавсия қилиш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ходимларнинг мутасаддилик қилинадиган тармоқлар масалалари юзасидан хорижий мамлакатларда ўтказиладиган семинарлар ва тадбирларда иштирок этишини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишда тегишли фармойиш ҳужжатларини (қарорлар, фармойишлар, буйруқлар) белгиланган тартибда тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг кадрлар таркиби тўғрисида таҳлилий материаллар ва уларнинг сифатини яхшилашга доир таклифлар тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари масъул ходимлари ротацияси тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига белгиланган тартибда таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан битирувчиларни Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга тақсимлашни таҳлил қилиш ва режалаштириш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади:

кадрлар салоҳиятининг касбий савиясини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, замонавий услублардан фойдаланган ҳолда жамоада қулай маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари учун тренингларни ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кадрлар ҳисобини юритади, ушбу масала юзасидан зарур ахборотни тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларини аттестациядан ўтказишни ва уларнинг касбий савиясини баҳолашни ташкил этади, аттестация комиссиялари қарорларини бажариш тадбирларини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларига тааллуқли тушадиган хатлар ва мурожаатларни кўриб чиқишда иштирок этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларини Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан мукофотлашга тақдим этиш учун ҳужжатлар тайёрлайди, мукофотлар, рағбатлантириш ва жазо чоралари ҳисобини юритади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларига пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиради;

ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат бошқа органлари ва ташкилотларининг раҳбар ходимлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг хизмат гувоҳномаларини расмийлаштиради, топширади ва ҳисобини юритади.

Бўлим унга юкланган бошқа вазифаларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид