Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилади
Фото: KUN.UZ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд шаҳрида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
ҳудудда иқтисодиёт соҳа ва тармоқларининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифалари, замонавий техника ҳамда технологияларнинг ривожланиш тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда Германия ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг етакчи университетлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиб, “Рақамли иқтисодиёт”, “Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти”, “Агробизнес ва маркетинг”, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” шунингдек, вилоятда эҳтиёж юқори бўлган бошқа мутахассисликлар бўйича назарий-амалий кўникмаларни эгаллаган малакали иқтисодчи кадрларни тайёрлаш;
филиалнинг минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш мақсадида хорижий фуқаролар учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш ва илғор халқаро тажрибаларни татбиқ этиш;
ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш;
педагог кадрларни илмий салоҳияти, касбий ва малакавий билим даражасини узлуксиз ривожлантириб бориш механизмларини жорий этиш, уларнинг педагогик маҳоратларини ривожлантиришда хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларидан кенг фойдаланиш;
хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш;
республика ва хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларда истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурада ўқитиш орқали Филиалнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;
вебинар таълим усулларини жорий этиш ва ривожлантириш;
масофавий таълим элементларини ўқув жараёнига жорий этиш.
Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
давлат бюджети маблағлари;
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро грантлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Мавзуга оид
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
14:25 / 01.01.2026
2025 йилги инфляция: қайси маҳсулот қанчага қимматлашди?
19:31 / 30.12.2025