Ўзбекистон | 16:40 / 16.07.2019
12022
1 дақиқада ўқилади

Франк-Вальтер Штайнмайер Баҳром Абдуллаевга ташаккурнома йўллади

Фото: REUTERS

Германия Федератив Республикаси федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Урганч давлат университети ректори Баҳром Абдуллаев номига ташаккурнома йўллади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Франк-Вальтер Штайнмайер университетда бўлиб ўтган илиқ ва самимий учрашув учун миннатдорчилик билдирар экан, учрашув Ўзбекистон ёшларининг келажакдаги истак ва хоҳишлари ҳамда мамлакатингиз ҳақидаги тасаввурларимни янада кенгайтирди, деган. 

Президент ўз ташаккурномасида талабалар ва лицей ўқувчилари билан очиқ ва жонли руҳда ўтган самимий мулоқотни алоҳида мамнуният билан таъкидлар экан, ректордан университет академик лицейи ўқувчиларига ҳам ташаккурини етказишни сўраган.

Маълумот учун, Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида шу йилнинг 29 май куни Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашган эди. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид