Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятида ИИБ ходими тунда кўчада юрган ўсмирни ҳақорат қилиб, унга қўл кўтарди (видео)
Андижон вилоятининг Бўз туманида ички ишлар ходимлари тунги вақтда, яъни соат 22:00дан кейин кўчада юрган ёшларни қўлга олишган. Шундан сўнг ёшлар билан суҳбат давомида орган ходимларидан бири ўз хизмат ваколатларидан четга чиққан ва бу ҳолатни ҳодиса иштирокчиларидан бири видеотасвирга олган. Бу ҳақда Repost нашри хабар бермоқда.
Қўлга олинган ёшлардан бирининг маълум қилишича, бир гуруҳ ёшлар кечаси стадионда футбол ўйнаб қайтаётган вақтда ИИБ ходимлари патруль автобусида келиб, уларни шахсни тасдиқлаш учун туман ички ишлар бўлимига олиб боришган. У ерда эса тунги вақтда кўчада юришлари юзасидан сўроққа тутишган.
Қўлга олинган ёшлардан бири томонидан тасвирга олинган видеода ички ишлар ходимларидан бирининг ўз хизмат ваколатидан четга чиққан ҳолда ёш йигитлардан бирига нисбатан куч ишлатганини кўриш мумкин. ИИБ ходими ўзига бундай муомала қилмасликни сўраган йигитни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилган.
Мазкур ҳолат сўнгги вақтларда ички ишлар ходимларининг ўз хизмат ваколатларини суиистеъмол қилгани билан боғлиқ ягона воқеа эмас. Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида ИИБ ходими ички ишлар идорасига олиб келинган аёлни таҳқирлаган, натижада шаҳар ИИБдаги 4 раҳбар ва 4 ходим ишдан бўшатилганди.
Мавзуга оид
11:22 / 27.08.2025
Тошкент вилоятидаги бир қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди
20:44 / 11.08.2025
Ички ишлар органларининг 3 ходими коррупция устида қўлга олинди
17:59 / 06.08.2025
Сирдарёда машина олиб қочган икки йигит Бўкада уларнинг йўлини тўсган ИИБ ходимини пичоқлади
20:29 / 02.08.2025