Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Forbes: Россиянинг энг бадавлат меросхўрлари рейтинги
Фото: Flickr
"Лукойл" ОАЖ ҳаммуассиси Вагит Алекперовнинг ўғли Юсуф Алекперов Россиянинг энг бадавлат меросхўрлари рейтингида етакчилик қилмоқда. Forbes журнали янги рейтинги шундан далолат беради.
"Рўйхатда 20 оила бўлиб, ҳар бир болага камида 2,3 миллиард доллар тўғри келади. Бу оилалардаги болаларнинг умумий сони - 47 нафар", - дейилади хабарда.
Юсуф Алекперов (1990 йилда туғилган) - 14,5 миллиард доллар, "СУЭК" ва "СГК" компаниялари директорлар кенгаши раисининг қизи Тара Мельниченко (2012 й.т.) - 13,2 миллиард доллар ва "Новатэк" ОАЖ бошқарув раиси леонид Михельсоннинг икки фарзандига 9,2 миллиард доллардан тегади.
Тўртинчи ўринда - "Альфа-Групп" ҳаммуассиси Алексис Кузьмичев (2009 й.т.) бўлиб, у 7,2 миллиард долларга эга бўлади. Россиянинг энг бадавлат меросхўрлари бешлигини 6,8 миллиард доллар билан "Магнит" ҳаммуассисининг қизи Полина Галицкая (1995 й.т.) якунлайди.
Умумий статистикани ҳам келтирувчи манбага кўра, "Forbes рўйхатидаги 96 нафар россиялик миллиардернинг умумий молиявий ҳолати 386 миллиард долларни ташкил қилган, умумий ҳисобда эса - 274 бола. Бошқача қилиб айтганда, миллиардерлар тўплаган умумий бойликлари ҳисобидан уларнинг ҳар бир фарзандига ўртача 1,4 миллиарддан тўғри келади".
Мавзуга оид
10:06
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45
Литва россиялик ва беларусликни Россия топшириғи билан теракт содир этишда айблади
09:07
Россия ва Украина ЗАЭС атрофида маҳаллий ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олди
20:49 / 16.01.2026