Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев инвесторларга: “Сизларга президент сифатида кафолат бераман”
“Сизлар ўзингиз истаган тинчлик ва барқарорлик, қулай инвестиция муҳити ҳамда зарур кафолатларни айнан бизнинг юртимизда топасиз”, – деди президент Тошкент инвестфоруми иштирокчиларига қарата.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев II Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқи якунида форум иштирокчиларига мурожаат қилди.
“Ишончим комил, бўлиб ўтаётган мулоқотлар орқали Янги Ўзбекистондаги бизнес учун беқиёс имкониятларни кашф қиласизлар. Янги-янги ҳамкорлар топасизлар, деб ишонаман.
Сизлар ўзингиз истаган тинчлик ва барқарорлик, қулай инвестиция муҳити ҳамда зарур кафолатларни айнан бизнинг юртимизда топасиз. Мен буни алоҳида айтмоқчиман. Қандай ҳамкорлик топсаларингиз ҳам, қандай режалар қилсаларингиз ҳам, мен бунга президент сифатида кафолат бераман.
Янги Ўзбекистон сизнинг бизнес фаолиятингизда алоҳида ёрқин из қолдирадиган макон бўлиб хизмат қилади, деб ишонаман”, – деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
15:32
«Трейдерлик катта соҳа, ножоиз инструментлар ҳам бор»: акциялар бозори ҳақида эксперт билан суҳбат
09:21 / 23.12.2025
Ишончли бошқарувчилар активларини баҳолаш ҳар чоракда амалга оширилади
10:10 / 22.12.2025
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида
17:12 / 20.12.2025