Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
19 ёшимда тўшакка михланяпман – энди мени қандай келажак кутади?
Инсон тик туриши, ҳаракатланишини суякларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бугунги қаҳрамонимиз, 19 ёшли йигит айнан таянч-ҳаракат тизимининг мураккаб касаллигига чалинган. Вазиятнинг жиддийлиги шундаки, бу дард кундан кунга ривожланиб бормоқда.
– Эндигина 19 ёшга кирдим, дўстларим олам-олам орзулар оғушида ўйнаб-кулиб юришибди. Мен эса суякларимдаги даҳшатли оғриқ билан тобора кучдан қоляпман, – дейди сирдарёлик Зиёджон Қурбонов.
Шифокорлар менга “Спондилит”, “Серонегатив спондилоартропатия, Бехтеров касаллиги”, “Суяк сили” каби қатор ташхислар қўйишган ва икки йилдирки бу касалликлар шиддат билан ривожланиб боряпти. Шу кунгача умуртқамдан мураккаб операция ўтказдим. Оиламиз кам таъминланганлар рўйхатида, менга суянчиқ бўладиган ота-онамнинг ўзи бемор, уларга суянчиқ бўладиган ёшга кирадиган пайтимда эса мен бу касалликлар билан курашиб ётибман. Ҳозир чап чаноқ-сон бўғимига эндопротез қўйилмаса бўлмайдиган ҳолатга келган. Битта эндопротез тахминан 25 млн сўмга тушаркан. Бизда бу маблағ йўқ, топган-тутганимиз узлуксиз даволанишларга кетяпти.
Мен операция қилдирмасам ва зарур муолажаларни олмасам, бутунлай тўшакка михланиб қолишим мумкин. Бу эса ота-онам ва яқинларимга жуда оғир юк бўлади, ўзим ҳам бундай келажак ҳақида ўйласам қўрқиб кетаман...
Юртимизда сахий инсонлар жуда кўп, Kun.uz сайти орқали жуда кўпчилик беморларга хайриялар қилинмоқда. Мен ҳам умид билан яхшиларга юзланаяпман, илтимос, менга ёрдам беринг, – дея сўзларини тугатди кўзи намланган Зиёджон.
Зиёджон Қурбоновга оид маълумотлар:
Ҳумо: 9860 0303 5618 6277
Visa: 4097 8304 3151 2140 (Дамир Раҳмонов номида)
Сбербанк: 4276 3802 0939 0652 (Юрий Ковальчук номида)
Tелефон: +998979011201
Асл савобталаблар бирор имкониятни қўлдан чиқармайдилар. Ёш йигитнинг дарди эса бирор кишини бефарқ қолдирмайди. Ишонамизки, Зиёджон ҳам юртдошларимиз кўмагида оёққа туриб, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетади. Зеро, унинг қалбида жуда катта умид яшамоқда.
Аброр Зоҳидов
Мавзуга оид
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди
15:30 / 03.02.2025