Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади
Ўзбекистон фуқаролари визасиз бориши мумкин бўлган давлатлар сони яна биттага кўпайди.
Фото: Kun.uz
2024 йил 16 январ куни БАА Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.

Ҳукуматлараро ҳамкорлик протоколи Ўзбекистоннинг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси А.Оққулов ва БАА ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул томонидан имзоланди.
Ҳужжат расман 2024 йил 16 февралдан кучга киради.
Имзоланган ҳужжат Ўзбекистон фуқаролари учун виза расмийлаштирмасдан бориладиган мамлакатлар сонини 29 тага етказиб, Ўзбекистонни Global Passport Power рейтингида 71-ўринга кўтаради.
- Маълумот учун, 2023 йил давомида БААга Ўзбекистоннинг 119 минг 454 нафар фуқароси ташриф буюрган ва виза расмийлаштириш учун 9,2 млн доллар маблағ сарфлаган.
Мавзуга оид
18:05 / 11.02.2026
Бой одамларнинг тарихдаги «энг катта миграцияси» ҳақида хабар берилди
23:44 / 08.02.2026
Абу-Даби шайхи “сунъий интеллект пойтахти”ни қуриш учун Трампга тегишли компанияга 500 млн доллар сармоя киритган - ОАВ
18:41 / 05.02.2026
Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди
15:09 / 05.02.2026