Технология | 18:30 / 18.10.2023
53563
4 дақиқада ўқилади

EXEED компанияси Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш ҳажмини оширади

Фото: EXEED

Компания 2023 йилда Ўзбекистонда 5 минг дона автомобил ишлаб чиқаришни режа қилган. 2024 йилда эса бу рақамни 20 мингга етказиш, электромобиллар сотувини ҳам йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда. Журналистлар учун компания томонидан Хитойга уюштирилган медиа-турда EXEED’нинг Ўзбекистон бозорига ҳам кириб келиши кутилаётган янги моделлари намойиш этилди.

EXEED компанияси томонидан ўзбекистонлик журналистлар учун Хитойнинг Qingdao ва Wuhu шаҳарларига медиа-тур ташкил қилинди. Журналистлар дастлаб компаниянинг Qingdao шаҳридаги Super Intelligent Factory заводида бўлишди.  

Компания вакилларининг маълум қилишича, 2022 йилда фаолият бошлаган заводда иш жараёнининг 90 фоизини IT роботлари бажаради ва ҳар 90 сонияда битта автомобил ишлаб чиқарилади. Айни пайтда заводда EXEED автомобилларининг тўртта — LX, VX, TXL, RX моделлари ишлаб чиқарилмоқда. Яқин келажакда EO3 ва EOY русумли янги электромобиллар, шунингдек, гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Автомобил дизайнидан тортиб уни ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи тўлиқ қамраб олган Super Intelligent Factory заводи штамплаш, пайвандлаш, бўяш ва умумий йиғиш, R&D маркази, синов ва текшириш объектларини ўз ичига олади. Жараённинг асосий қисми роботлар томонидан бажарилади. Масалан, биргина пайвандлаш бўлимида дунёнинг энг илғор АI сифат назорати тизими ўрнатилган бўлиб, ишлаб чиқариш линияси 350 та робот билан жиҳозланган.

Бўяш устахонаси дунёдаги етакчи “нол углеродли” ақлли ишлаб чиқариш, энергия тежовчи ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича янги технологияга эга. Асосий жараёнлар тўлиқ автоматлаштирилган тарзда кечади.

Super Intelligent Factory заводи йилига 200 мингта, ҳар 90 сонияда битта автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга.

Медиа-тур иштирокчилари компания томонидан 15 октябр куни Wuhu шаҳрида ўтказилган экотизимларини биргаликда яратиш саммитида иштирок этишди. Саммитда EXEED International бош директори Qin Chao компания электромобиллар ишлаб чиқаришга ҳам алоҳида эътибор қарата бошлаганини маълум қилди.

“Мижозлар эҳтиёжини қондириш биз учун муҳим. 2024 йилда янада кўпроқ изланамиз, инновацияларни ваъда қиламиз. EXEED нафақат автомобиллар, балки янги турдаги электромобиллар ишлаб чиқаришни ҳам бошлайди. Биз мижозларга юқори даражада хизмат кўрсатишга интиламиз. Уларнинг фикр-мулоҳазалари биз учун маҳсулот сифати ва тажрибамизни яхшилашда қимматли”, дея таъкидлади бош директор. 

Тадбирда экологик маҳсулотлар, жумладан EXEED автомобилларининг янги моделлари тақдим этилди. 

Медиа-тур иштирокчилари яшил саёҳатни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган веломарафонда ҳам қатнашишди.  

Шунингдек, тест-драйв ташкил этилди: журналистлар EXEED автомобилларини бошқариб кўриб, унинг имкониятларига юқори баҳо беришди.

Маълумот учун, EXEED автомобиллари дунёнинг 80 та мамлакатига экспорт қилинади. Компаниянинг асосий ҳамкорлари Европа, Яқин шарқ, Марказий Осиё давлатлари ҳамда Шимолий Америка ҳисобланади.

EXEED бундан тўрт ой олдин Ўзбекистон бозорига ҳам кириб келган. Ҳозирги кунда республикада автомобилларнинг LX, VX, TXL моделлари сотилмоқда. Компаниянинг Тошкент шаҳрида иккита, Урганч ва Фарғонада биттадан савдо марказлари мавжуд. Жорий йил охиригача яна 10 та савдо марказини очиш режалаштирилган. 2024 йилда янги русумдаги EXEED РХ ҳам Ўзбекистон бозорига кириб келиши кутиляпти.

Телефон: +99855-520-07-07
Сайт: https://exeed.uz/
Instagram: https://www.instagram.com/exeed_uzbekistan/
Facebook: https://www.facebook.com/ExeedUzbekistan
Telegram: https://t.me/UzbekistanEXEED

Реклама  

Мавзуга оид