Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Қора-Сув» ва «Интимақ» назорат-ўтказиш пунктлари қайта очилади
Ўш вилоятидаги энг йирик Қорасув бозори яқинида 14 йилдан буён ёпиқ турган назорат ўтказиш пункти очилиши кутилмоқда. Қирғизистон расмийлари чегара пункти бинолари иш фаолиятига тайёр эканини билдирган. «Қора-Сув»нинг очилиши Андижондаги энг йирик «Дўстлик» чегара ўтказиш пунктига ҳам юкламани камайтиради.
Фото: Turmush.kg
Turmush.kg нашрининг хабар беришича, 6 сентябр куни Қирғизистон президентининг Ўш вилоятидаги махсус вакили Элчибек Жантаев, шаҳар ҳокими ва расмийлар назорат-ўтказиш пункти ва реконструкция ишлари билан танишган.
Элчибек Жантаевга кўра, «Қора-Сув» фойдаланишга топширилса, Андижон ва Ўш ўртасидаги энг йирик «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктида юклама камаяди. Шунингдек, реконструкция ишлари доирасида «Қорасув» назорат-ўтказиш пунктигача бўлган йўллар ҳам кенгайтирилди.


Қирғизистон расмийлари 14 йил олдин ёпилган назорат пункти очилишга тайёр эканини айтган. Ҳозирча икки мамлакат фуқаролари расман қачондан ушбу пункт орқали ҳаракатланиши мумкинлиги айтилмаган.
Бундан ташқари, қўшни мамлакат расмийлари «Интимақ» назорат-ўтказиш пунктига ташриф буюрган. Бу ердаги Шаҳрихонсой дарёси устидаги кўприк қайта тикланмоқда. Кўприк орқали икки мамлакат автомобиллари ҳаракатланиши мумкин бўлади. «Интимақ» назорат-ўтказиш пункти 2004 йилдан буён ёпиқ эди.


Маълумот учун, қирғиз расмийлари тилга олган иккала назорат ўтказиш пункти ҳам Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани билан чегарадош. Бу пунктларнинг муҳимлиги чегарага яқин ҳудудда (тақрибан 2 км) Ўш вилоятидаги энг йирик Қорасув бозори жойлашган эканида.
Ўзбекистон тарафи ҳозирча чегара пунктларининг очилиши борасида изоҳ бермади.
Мавзуга оид
18:03 / 11.12.2025
Қирғизистон ўлим жазосини қайтармайди – Конституциявий суд буни тақиқлади
18:30 / 08.12.2025
Ўзбекистон Қирғизистоннинг «Қамбар Ота-1» ГЭС қурилишини молиялаштиради
09:20 / 05.12.2025
Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,1 млрд сўмлик олтин қўлга олинди
10:00 / 01.12.2025