Жамият | 12:00 / 09.05.2020
5836
4 дақиқада ўқилади

«Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари» мавзусида 5 кунлик онлайн конференция бўлиб ўтади

18 майдан 22 майгача Молия вазири ўринбосари ва халқаро экспертлар иштирокида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)га бағишланган «PROFI: Хабардор бўл!» бепул онлайн конференцияси бўлиб ўтади.

Фото: Shutterstock

Конференция Profi Training бизнес мактаби томонидан ташкил этилмоқда. Унда қатнашиб, 5 кун давомида жорий йил мамлакат молия дунёсида нималар бўлишини уйдан чиқмаган ҳолда жонли эфир орқали билиб олиш мумкин.

Конференция қандай саволларга жавоб беради?

Президентнинг шу йил 24 февралдаги 4611-сонли фармонига мувофиқ, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил 1 январдан бошлаб, мажбурий тартибда МҲХСга ўтишлари керак.

Қарорда таъкидланганидек, 2021 йил якунига қадар компанияда камида 3та мутахассис, бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг аккредитациясидан ўтган ўқув марказларида билим олган ҳолда, «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» фанини муваффақиятли топширгани тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлиши шарт.

Шу муносабат билан, ACCA DipIFR аккредитациясидан ўтган мамлакатдаги ягона бизнес мактаб – Profi Training ўзининг чуқур билим ва бой тажрибаси билан мавзуга оид саволларга жонли эфир орқали аниқ жавоб бера оладиган мутаҳасисларни «PROFI: Хабардор бўл!» бепул онлайн конференциясига жамлади.

Саволларни https://profimsfo.uz/ ҳаволаси орқали юбориш мумкин.

Тадбир қуйидагилар учун мўлжалланган:

– МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисобот тайёрловчилар,

– 2021 йил 1 январдан бошлаб МҲХСга ўтувчилар,

– хорижий инвестицияларни жалб қилишни режалаштираётганлар ёки жалб қилиш жараёндагилар,

– замон билан хамнафас бўлишни истаган мутахасислар.

Конференцияни:

– дунёнинг исталган бурчагидан,

– интернет тармоғига уланиш имконини берувчи барча турдаги қурилмалардан фойдаланган ҳолда,

– ўзбек ва рус тилларида кузатиб бориш мумкин.

Онлайн конференция дастури:

18.05.2020. «Ўзбекистонда МҲХСни жадал жорий этишни рағбатлантириш чоралари»

Спикер: Дилшод Султанов – Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари

Спикер: Алтин Шакирханова – ACCA`нинг Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари

19.05.2020. «МҲХСнинг биринчи марта қўлланиши»

Спикер: Жамшид Қамбаров – МҲХСни жорий этиш ва молиявий ҳисоботлар трансформацияси бўйича тажрибага эга аудитор, халқаро эксперт – Big4 (Deloitte & PwC)

20.05.2020. «МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаш жараёнини шакллантириш»

Спикер: Алмира Шакиева – KPMG`нинг Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги директори

21.05.2020. «МҲХСнинг Ўзбекистонда қўлланиши: «Ўзбекнефтегаз» АЖ тажрибаси»

Спикер: Хамза Тухсанов – «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг МҲХСни жорий этиш бўлими бошлиғи

22.05.2020. «ACCA билан молия соҳасида карьера»

Спикер: Жанна Искенова – ACCA`нинг Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги таълим соҳаси бўйича минтақавий менежери

Барча трансляциялар YouTube платформасида соат 17:00да бошланиб 18 майдан 22 майгача ҳар куни бўлиб ўтади.

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://profimsfo.uz/

Маълумот учун, конференция ташкилотчиси – Profi Training бизнес мактаби ACCA DipIFR (Rus) аккредитациясидан ўтган Ўзбекистондаги ягона бизнес мактаб саналади.

7 мингдан ортиқ битирувчи Profi Training курсларини муваффақиятли тамомлаган. Бизнес мактаб – молия ва бизнес соҳасига оид 9дан ортиқ йирик тадбирлар ташкилотчиси; ҳар йили халқаро таълим форумларида Ўзбекистон вакили сифатида қатнашади.

Бепул онлайн конференция ҳақидаги маълумотлар https://profimsfo.uz/ сайтида келтирилган.

Алоқа маълумотлари:

Рўйхатдан ўтиш учун хавола: https://profimsfo.uz/

Иштирок этиш: Бепул

Youtubeyoutube.com/channel/UCV8jzDioWb4Mb4G1GJw4T9g

Facebook: facebook.com/profitraininguz

Telegram: bit.ly/2OKG1G5

Сайтuztraining.uz

Телефонлар: +998712002427, +998909572427

Email: [email protected]

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид