Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
KIUT муҳандислик йўналиши талабалари Америкада таълим олишади
Тошкент Кимё халқаро университети Американинг халқаро Жорж Фокс университети билан муҳандислик йўналишида талабалар алмашинуви дастурини йўлга қўйди.
Таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам сифатида яқинда АҚШнинг нуфузли Жорж Фокс университети вакиллари Тошкент Кимё халқаро университети билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш мақсадида Тошкентга ташриф буюришди. Ушбу ташриф академик алмашинувни кучайтириш ва ўзбек ва америкалик талабаларга инновацион таълим имкониятларини тақдим этишга қаратилган истиқболли ҳамкорликнинг бошланиши ҳисобланади.
“Мен талабаларимизнинг Тошкент Кимё халқаро униерситетида мухандислик, бизнес, архитектура, дизайн ва бошқа йўналишларда таълим олиш имкониятлари ҳақида музокаралар олиб бориш учун ташриф буюрдим.
Тошкент Кимё халқаро университети Ўзбекистондаги биринчи хусусий олий таълим муассасаси ҳисобланаркан. Бу ер талабалар илм олишлари учун жуда қулай экан. Биз бугун университетдаги муҳандислик йўналиши билан меморандум имзоладик. Умид қиламанки, келажакда бизнинг талабалар бу ерда, KIUT’даги талабалар эса Америкада бизнинг университетда таълим олиш имкониятига эга бўладилар”, деди Жорж Фокс университетининг чет элда таълим бўлими бошлиғи, профессор доктор Давид Мартинез.
Ушбу ҳамкорликнинг асоси талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви дастурларини йўлга қўйиш бўлиб, 9 нафар америкалик талаба янги ўқув йилидан бошлаб Тошкент Кимё халқаро университетида ўқишни давом эттирмоқчи. Ушбу маданиятлараро академик интеграция Ўзбекистоннинг халқаро таълимда ўсиб бораётган нуфузини акс эттиради.
“Биринчи навбатда Ўзбекистонга меҳмондўстлик учун ташаккур айтмоқчиман. Ўзбекистонга келгунимга қадар юртингиз ҳақида фикрларим бошқача эди. Лекин, бу ерга келиб бу фикрлар умуман хато бўлганлигининг гувоҳи бўлдим. Ҳатто биринчи куннинг ўзидаёқ ўзбекистонликлар қанчалик меҳмондўст ва бағрикенг халқ эканлигини тушуниб етдим. Албатта, бунда Тошкент Кимё халқаро университтети жамоасининг ўрни катта бўлди.
Биз ушбу университетда талабалар алмашинуви дастурини йўлга қўйиш учун ўқув бўлими билан ишламоқдамиз, бизнинг талабалар бу ерда ўқиб, келажакда дарс бериб тажриба олишларини мақсад қилиб қўйганмиз ва шу қаторда KIUT талабалари бизнинг университетда тажриба олишлари ҳам мумкин бўлади”, деди делегация аъзоси Кристина Алсараз-Луарез.
Америкалик меҳмонлар академик муҳокамалардан ташқари Ўзбекистоннинг бой маданий мероси билан танишиш имконига эга бўлдилар. Улар пойтахт кўчаларини айланиб, шаҳар тарихи ва унинг динамик замонавий манзараси билан танишдилар. Ташриф KIUT’нинг “Рангтасвир” йўналиши талабаларининг ижодий ишлари кўргазмаси билан якунланиб, университетнинг илмий ва санъат соҳаларида истеъдод эгаларини тарбиялашга бўлган интилиши намоён бўлди. Америкада таҳсил олиш истагида бўлганлар университет расмий саҳифалари орқали батафсил маълумот олишлари мумкин:
Web-page: www.kiut.uz
Telegram: t.me/kiut_official
Facebook: facebook.com/kiut.uz
Instagram: instagram.com/kiut.uz_rasmiy_kanal
Реклама
Мавзуга оид
10:20 / 21.10.2024
KIUT’да глобал инқирозларга илмий ечимлар таклиф қилинди
17:00 / 14.05.2024
Наманганда KIUT шоу бўлиб ўтди
19:00 / 10.05.2024
KIUT битирувчилари учун бўш иш ўринлари кўргазмаси ташкил қилинди
17:50 / 18.03.2023