Жамият | 21:16 / 11.08.2022
24896
1 дақиқада ўқилади

Уйчидаги цех ҳовлиси ҳайвон қолдиқларига тўлган – бадбўй ҳиддан аҳоли азият чекмоқда

Наманган вилояти Уйчи тумани Мевазор қишлоғида яшовчилар бир неча йилдирки паррандаларга озуқа тайёрловчи цехдан чиқадиган бадбўй ҳиддан азият чекади.

Аҳоли вакилларининг айтишича, цех фаолиятида санитария қоидаларига амал қилинмаяпти. Кушхоналардан олиб келинган ҳайвон қолдиқлари, ичак-чавоқлари цехнинг ҳовлисига, очиқ майдонларга тўкиб ташланган.

“Ҳайвон қонлари шундай очиқ ерларда оқиб ётаверади. Молларнинг калла суяклари қуртлаб, жойларни каламушлар босиб ётибди. Унинг бадбўй ҳиди кечаси билан қишлоғимизни заҳарлаб чиқмоқда”, – дейди ҳудудда яшовчилардан бири.

Ҳолатга масъул ташкилотлар муносабат билдириши, зарур чоралар кўриши лозим.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид