Жамият | 07:14 / 09.09.2017
146636
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Мексика чегаралари ўртасида улкан бола пайдо бўлди

АҚШ ва Мексика чегаралари ўртасидаги девор узра улкан боланинг оқ-қора рангли сурати пайдо бўлди. Бола гўёки Мексика томондан туриб, АҚШ ҳудудига қараб тургандек таассурот қолдиради. Сурат Текате назорат-ўтказиш пункти яқинида ўрнатилган.

Фото: Chicago Tribune

Ушбу суратни франциялик рассом JR ўрнатган. У бу ғояси билан муҳожирлар муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратмоқчи бўлган.

Ушбу иш рассомнинг биринчи ижод маҳсули эмас. Бундай суратлар Парижда, Рио-де-Жанейродаги биноларда ҳамда Фаластин ва Исроил ўртасидаги деворда ҳам ўрнатилган. Уларнинг барчаси ижтимоий муамммолар ҳақида фикр юритишга чақиради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид