Ўзбекистон | 10:07 / 06.04.2021
20910
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари пасая бошлади, яна бир бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5 апрел куни Ўзбекистонда 133 нафар фуқарода коронавирус қайд этилиб, 1 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 5 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83935 (+133) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Ўзбекистонда сўнгги кунларда илк марта кунлик касалланиш кўрсаткичи 150дан кам бўлди, шунингдек, Тошкент шаҳрида сўнгги ҳафталарда илк бор кунлик кўрсаткич 100дан пасайди, бир кунда соғайганлар сони 100дан кўп бўлди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 3 нафари Андижон вилоятида,
  • 1 нафари Бухоро вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 2 нафари Наманган вилоятида,
  • 16 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 2 нафари Фарғона вилоятида, 
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 3 нафари Тошкент вилоятида,
  • 93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 5 нафар,
  • Жиззах вилоятида 4 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
  • Тошкент вилоятида 4 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 104 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81881 (+118) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 632 нафарга eтди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1422 нафар бемор даволанмоқда, шундан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид