Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яккабоғ ҳокимлигининг ўзбек “демократияси”га қаршилиги синди. Қайрағоч аҳолиси сув билан таъминланади
Яккабоғ тумани, Қайрағоч маҳалласи "Ташаббусли бюджет"да ғолиб бўлгани, бироқ лойиҳа бугунги кунда амалга ошмай қолиш эҳтимоли пайдо бўлаётгани ҳақида Kun.uz суриштируви эълон қилинганди. Унда аҳоли билан учрашган масъуллар ерости сувлари яроқсиз, деган важ билан артезиан қудуқлари қазишни номаъум муддатга кечиктираётгани айтилганди. Туман ҳокимлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди.
Фото: Kun.uz
Яккабоғ ҳокимиятига кўра, мазкур лойиҳа “Ташаббусли бюджет” жараёнида аҳоли овози билан ғолиб деб топилган бўлиб, ажратилган пул маблағлари қатъий белгиланган тартибда сақланмоқда ва бошқа мақсадларда сарфланиши мутлақо мумкин эмас.
Айни пайтда сув чиқариш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Ушбу жараён белгиланган тартиб ва талаблар асосида олиб борилаётгани сабабли маълум вақтни талаб этади.
Қурилиш ва монтаж ишлари яқин кунларда бошланиши режалаштирилган бўлиб, лойиҳа якунида Қайрағоч маҳалласи аҳолиси сув билан таъминланади.
Мазкур лойиҳа ижроси доимий назоратда бўлиб, барча ишлар очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида амалга оширилади.
Аҳолининг билдирилаётган фикр ва таклифлари инобатга олиниши ҳамда лойиҳа бўйича қўшимча маълумотлар мунтазам равишда етказиб борилиши маълум қилинган.
Мавзуга оид
16:14 / 18.12.2025
“Халқнинг ҳақидан қўлингизни тортинг, ҳоким бобо!” - Яккабоғнинг Қайрағочидан мурожаат
17:06 / 17.12.2025
«Сув захирамиз ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 млрд куб метрга кам» – сув хўжалиги вазири
00:21 / 30.11.2025
Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар учун рағбатлар эълон қилинди
14:05 / 21.11.2025