Ўзбекистон | 16:31 / 21.05.2021
9577
1 дақиқада ўқилади

Фарғонанинг Водил қишлоғи туризм қишлоққа айлантирилади

Фарғона тумани Водил қишлоғида “Туризм қишлоғи”ни ташкил қилиш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбирига Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, тасдиқланган дастурга биноан Фарғона вилояти, Фарғона тумани Водил қишлоғида тиббиёт туризми йўналишида хусусий тиббиёт масканлари ташкил этиш ёки мавжудини филиал шаклида очиш бўйича ташаббускор тадбиркорлар аниқланади. Бунда соғломлаштириш марказларини ташкил этишда ҳудудий ҳокимлик томонидан ер ёки мавжуд фойдаланилмаётган бинолар ажратилиши кўзда тутилади. 

Шунингдек, қишлоқда тиббиёт туризмини ривожлантириш мақсадида ихтисослашган диагностика марказлари, стационар даволаниш, жойлаштириш воситалари, овқатланиш пунктлари, автотураргоҳлар, дам олиш жойлари ва бошқаларни ўз ичига олувчи тиббиёт комплексларини ташкил қилиш билан мурожаат қилган тадбиркорларга ҳудудий ҳокимлик ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ваколат доирасида амалий ва услубий ёрдамлар кўрсатилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонадаги онкология шифохоналарига 1,3 миллиард сўмлик тиббиёт жиҳозларини топширганлиги ҳақида хабар (https://kun.uz/35975030) берилган эди. 

Мавзуга оид