Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Ўзбекистонга 61 млн евро ажратади
2021 йилда Германия ҳукумати Ўзбекистонга 23,5 млн евро имтиёзли кредит ажратади. Шунингдек, истиқболли 8та лойиҳани амалга оширишда грантлар ва техник ёрдам шаклида 37,5 млн евро миқдоридаги мақсадли молиялаштиришни амалга оширади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги билан видеоконференция шаклида молиявий-техник ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказди.

Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги янги «Стратегия – 2030»га мувофиқ, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги ягона ҳамкор-мамлакат сифатида белгиланганини маълум қилган. Шунингдек, Германиянинг Тошкентдаги элчихонасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакил тайинланади.
Германия томони касб-ҳунар таълими, кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш, янги иш ўринлари яратиш, ўсимликлар карантини хизматини яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизими ва бошқа соҳаларда лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришнинг янги ҳажмлари бўйича Ўзбекистон томонининг таклифларини қўллаб-қувватлади.

Музокара якунида Германия ҳукумати томонидан 2021 йил учун 61 млн евро миқдорида, жумладан, 23,5 млн евро – имтиёзли кредитлар ва 37,5 млн евро – Ўзбекистонда юқорида қайд этилган соҳаларда 8та лойиҳани амалга ошириш учун грантлар ва техник ёрдам шаклида мақсадли молиялаштиришни амалга ошириш масаласи тўғрисида келишиб олинди.

Мавзуга оид
20:15 / 18.01.2026
Немис ҳарбийларига Гренландияни дарҳол тарк этиш буюрилди - ОАВ
16:04 / 17.01.2026
Озарбойжон Германия ва Австрияга газ етказиб беришни бошлади
16:38 / 16.01.2026
Германия шарқида Рим империясининг ҳарбий лагери топилди
13:13 / 16.01.2026