Жамият | 15:05 / 09.04.2021
8879
2 дақиқада ўқилади

Алишер Саъдуллаев TikTok'да янги таълимий лойиҳани бошлади

TikTok платформасида кўпчилик учун фойдали контент яратиш учун лойиҳага иқтидорли ёшлар жалб этилди.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ёшлар TikTok’да янги таълимий лойиҳани бошланганини эълон қилди. У бу ҳақида Telegram каналида эълон қилди.

“Ушбу қизиқ лойиҳа ўзимиз учун ҳам янги тажриба бўладиганга ўхшайди. Аслида, лойиҳага мана бу видео сабаб бўлди. Ўзи репетиторлик билан шуғулланадиган талаба дўстимиз Тоҳирмалик яратган контентни кўрсангиз, ўзингиз ҳам ғояни тушуниб оласиз.

Тоҳирмалик математикадан масалаларни, формулаларни замонавий мусиқалар билан боғлаб, ажойиб ечим ва контент тайёрлай олган. Унинг бу видеолари эса TikTok’да 500 мингдан ортиқ томошабинлар томонидан кўрилган.

Бу билан нима демоқчимиз? Минг ёмонлаб, блоклаш керак, дейилаётган Tik Tok’да ҳам фойдали контент яратса бўлади. Энг муҳими, билимга оид контентлар “учмайди”, “ТikTok аудиторияси савиясиз контентни кўпроқ рағбатлантиради (тезроқ машҳур бўлади)”, деган фикрлар асоссиз эканлигини кўрасиз. Ҳар қандай масалага креатив ечим топса бўлади, ҳаттоки зерикарли тест имтиҳонларига ҳам”, - деди Алишер Саъдуллаев.

Саъдуллаевнинг қўшимча қилишича, Ёшлар ишлари агентлиги Тоҳирмалик каби ёшларни ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёр. Янги бошланаётган лойиҳа «ТikTok Ta’lim Yulduzlari» — «TikTok EduStars» деб номланади. Тез орада ушбу лойиҳа учун грант эълон қилишга ҳам қарор қилинди. Зулматни ёмонлаш ечим эмас. Ҳамма гап зулматга ёруғлик олиб киришда!

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид