Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузияда ўзбекистонлик аёл ўлдирилди
Туркия фуқароси бўлган кекса ёшли эркак Батумида Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлни ўлдирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда «Новости-Грузии» хабар берди.
Жиноят бугун тунда Батуми марказидаги меҳмонхоналардан бирида жойлашган Princess казиносида рўй берди.
Терговнинг аниқлашича, 57 ёшли гумонланувчи рашк туфайли Ўзбекистон фуқаролари бўлган икки аёлга қўлида совуқ қурол билан ташланган. У 38 ёшли ва 31 ёшли аёлларга жароҳат етказди.
Ўзбекистонлик 31 ёшли аёл воқеа жойида тез тиббий ёрдам етиб келишига қадар вафот этди. 38 ёшли аёл эса, Батумидаги клиникалардан бирига олиб кетилди, унинг аҳволи барқарор оғир даражада.
Айбланувчи воқеа жойида қўлга олинди. «Қасддан одам ўлдириш» моддаси бўйича тергов давом этяпти, бу шахс 7 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Мавзуга оид
11:34 / 19.02.2026
“Қизимизнинг жасади топилса, олиб кетсак бўлди” – Сайёранинг жасади ҳалигача қидирилмоқда
20:43 / 03.02.2026
“Она, мени ўлдиришди” – тушда фош бўлган жиноят
10:53 / 29.01.2026
Самарқандда ёлланма қотил орқали танишини ўлдирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
20:52 / 28.01.2026