Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019/2020 ўқув йили учун давлат стипендиялари ғолиблари маълум бўлди
Ўзбекистон Республикаси давлат стипендияларига номзодларни саралаш бўйича танлов комиссиясининг баёни билан 2019/2020 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг охирги икки курсида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга Ўзбекистон Республикаси давлат стипендиялари тайинланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, олий таълим муассасаларининг 205 нафар иқтидорли талабаси номдор давлат стипендияларига сазовор бўлишди:
Навоий давлат стипендияси – 66 нафар;
Беруний давлат стипендияси – 61 нафар;
Улуғбек давлат стипендияси – 9 нафар;
Ибн Сино давлат стипендияси – 10 нафар;
Имом ал-Бухорий давлат стипендияси – 3 нафар;
Ислом Каримов давлат стипендияси – 56 нафар.
Совриндор талабаларга 2019 йил 1 сентябридан бошлаб жорий ўқув йили давомида давлат стипендияси тайинланади.
Мавзуга оид
18:57 / 10.10.2025
Талабаларнинг стипендиялари ҳафта якунигача тўлаб берилади – вазирлик
14:23 / 13.09.2025
Ўзбекистонлик ўқитувчи ва талабалар Хитой стипендияси билан таъминланади
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
11:28 / 03.06.2025