Жамият | 12:16 / 03.08.2017
6542
1 дақиқада ўқилади

Хивада велосипедлар ижараси хизмати ташкил этилди

Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида фаолият олиб бораётган сайёҳлик ташкилоти “Gold Tour” МЧЖ томонидан маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ўртасида шаҳар бўйлаб фаол тарзда сайёҳатларини ташкил этишга хизмат қиладиган велосипедлар ижараси хизматини ташкил қилди.

Эндиликда, мазкур хизмат тури орқали Хивага ташриф буюраётган меҳмонлар “Ичан қалъа” мажмуаси бўйлаб велосипедларда сайр қилишлари ва Хива шаҳри жозибасини томоша қилишлари мумкин.

Ушбу лойиҳанинг муваффақиятидан руҳланган тадбиркорлар велосипедлар сонини яна кўпайтириш ниятида эканликларини билдиришган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид