Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш мумкин бўлган янги бўлинма очилади
2018 йилнинг 12 март кунидан Миробод тумани Водил кўчаси 54-уй манзили бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг янги рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси очилади. Ушбу бўлинма Мирзо Улуғбек тумани аҳолисига хизмат кўрсатади. Бу ҳақда ШИИББ хабар қилмоқда.
Шу кундан Яккасарой тумани аҳолисига Сергели тумани “Сергели-авто бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган ИИББ ЙҲХБнинг 1-сонли туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси томонидан хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилмоқда. Бу ўз навбатида Юнусобод ва Чилонзор туманларида жойлашган ЙҲХБ ТРИБларда навбатларни қисқартириш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим ва барча бўлинмаларида ҳафтанинг душанба куни иш куни қилиб белгиланди. Фақатгина Чилонзор туманида жойлашган 3-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмасида таъмирлаш ишлари туфайли 19 март кунидан бошлаб ҳар душанба ҳам ишлаш йўлга қўйилмоқда.
Барча бўлим ва бўлинмаларда қўшимча равишда жамғарма кассаларининг дарчалари очилди. Шунингдек, транспорт воситаларининг агрегат рақамларини солиштириш масканида катта навбатларни бартараф этиш мақсадида қўшимча ходим ва воситалар жалб этилди. Фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий хайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун қўшимча хоналар ташкил этилди.
12 мартдан ИИББ ЙҲХБ РИБ ва ТРИБлар иш жадвалига 4-сонли РИБ очилиши сабабли амалга киритилаётган ўзгаришлар

Мавзуга оид
11:09 / 03.11.2025
Скутер ва мотоциклларга “права”ни қандай олиш мумкин ва бу қанчага тушади?
12:55 / 27.10.2025
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий дарсларда қатнашиш ихтиёрий бўлади
12:49 / 27.10.2025
Мопед ва скутер ҳайдаш учун гувоҳнома олиш осонлашади
09:09 / 14.10.2025